UFC 268: турнирнинг барча иштирокчилари маълум бўлди

Спорт 4979
image

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 268 турнирида асосий карднинг барча жанглари тасдиқланди.

Турнирдан иккита чемпионлик жанги ўрин олган. Ярим ўрта вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, нигериялик Камару Усман америкалик Колби Ковингтон билан иккинчи марта октагонга кўтарилади. Икки ММА устаси илк марта UFC 245 турнирида баҳс олиб борган ва Усман рақибининг жағини синдириб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди. 

Аёллар ўртасида энг енгил вазн тоифасида чемпионлик камарига эга Роуз Намаюнас хитойлик Жанг Вейли билан реванш жангида иштирок этади. Икки жангчи ўзаро UFC 261 турнирида ҳам тўқнаш келган ва Намаюнас “хай-кик” зарбаси эвазига рақибини нокаутга учратган эди.

Шунингдек, енгил вазн тоифасида америкалик жангчилар – Жастин Гетжи ва Майкл Чендлер ҳисоб-китоб қилади. Ҳар иккиси сўнгги бор чемпионлик жангида иштирок этган. Гетжи UFC 254 мусобақасида Ҳабиб Нурмуҳамедовга, Чендлер эса, UFC 262 турнирида Чарльз Оливейрага муддатидан аввал мағлуб бўлганди.

UFC 268 турнирининг асосий кард жанглари иштирокчилари:

•  Камару Усман (ч) – Колби Ковингтон;
•  Роуз Намаюнас (ч) – Жанг Вейли;
•  Майкл Чендлер – Жастин Гетжи;
•  Льюк Рокхолд – Шон Стрикленд;
•  Френки Эдгар – Марлон Вера;
•  Эль Яквинта – Бобби Грин;
•  Жермен де Рендами – Ирен Алдана.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов UFC Vegas 35 турнирида америкалик Жеральд Мёршартга мағлуб бўлганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 3
t
×