UFC 254 томошабинлар иштирокида ўтказилиши мумкин
Спорт
−
06 Октябрь 2020
7352UFC 254 турнири томошабинлар иштирокида ўтказилиши мумкин. Шундай бўлган тақдирда, у пандемия эълон қилингандан кейин томошабинларга рухсат берилган илк мусобақа бўлади. Бу ҳақда промоушеннинг операцион директори Лоуренс Эпштейн маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу имконият бўйича Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати билан музокаралар олиб борилмоқда.
"Қарор Абу-Дабининг маҳаллий ҳокимияти томонидан қабул қилинади. UFC'да томошабинлар иштироки муҳим аҳамиятга эга. Кўрамиз, нима бўларкин. Биз Абу-Даби Ҳукумати билан биргаликда тўғри қарор қабул қиламиз. Албатта, бизнес учун энг яхши вариант - бу ареналарнинг тўлалиги", деган Эпштейн.
25 октябрда ўтказилиши режалаштирилган UFC 254 мусобақасида енгил вазн тоифасида Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Жастин Гэтжи куч синашади.
Маълумот учун, UFC раҳбари Дана Уайт агар Ҳабиб Жастин Гэтжини мағлуб этса, яна бир бор Ҳабиб - Тони жангини ташкил қилишга уриниб кўришини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Тони Фергюсон ўртасидаги жангни UFC беш марта ташкил этишга уриниб кўрган, лекин ҳозирча барча ҳаракатлар омадсиз якунланмоқда.
LiveБарчаси