ЎФА 350 минг АҚШ долларини “ухлатгани” айтилаётган ҳисобчи бўйича муносабат билдирди
Спорт
−
19 Февраль
12877Аввалроқ, Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бухгалтери 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, қочиб кетгани айтилаётгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан ЎФА ўз саҳифасида муносабат билдирди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси жорий йилнинг 19 февраль куни оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотлар бўйича қуйидагиларни билдирди:
“ЎФА томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. ОАВ вакилларидан текширилмаган ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ўрганиш ишлари юзасидан тегишли хулосалар чиқарилгач, натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади”, дейилади манба хабарида.