ЎФА ҳисобчиси 350 минг АҚШ долларини “ухлатгани” айтилмоқда. Расмийлар ҳозирча жим
Спорт
−
19 Февраль
7540Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) бухгалтери 350 минг АҚШ долларини ўзлаштириб, қочиб кетгани айтилмоқда.
Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов бу ҳақдаги маълумотга эга эмаслигини билдирди.
Ҳолат юзасидан ЎФА ҳам ҳали расмий изоҳ бергани йўқ.
Тармоққа сиздирилган маълумотларга кўра, ЎФА бухгалтери 350 минг АҚШ долларини (тахминан 4 миллиард сўм) ўзлаштириб Туркияга учиб кетган ва ҳисобчига қарши иш ҳам очилган.
LiveБарчаси