UEFА йил рамзий жамоасини эълон қилди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA – Union of European Football Associations) ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоа таркибини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайтида хабар берилган.

Рамзий терма жамоа дарвозасига Тибо Куртуа (“Реал Мадрид”) жойлаштирилган. Ҳимоя чизиғидан Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”), Антонио Рюдегер (“Реал Мадрид”), Эндрю Робертсон (“Ливерпуль”) ва Трент Александер-Арнольд (“Ливерпуль”) ўрин эгаллаган.

Шунингдек, майдон маркази ва ҳужум чизиғидан ҳам муносиб футболчилар қўйилган. Яъни, Лука Модрич (“Реал Мадрид”), Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити” ва Фабиниодан (“Ливерпуль”) иборат трио ярим ҳимоя позициясидан мустаҳкам жой олган. Ҳужумчи чизиғига Карим Бензема (“Реал Мадрид”), Винисиус Жуниор (“Реал Мадрид”) ва Килиан Мбаппе (ПСЖ) жойлаштирилган.

Аввалроқ, бугун, 25 август куни Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг