UEFA ЕЧЛ финал мезбонлигини Истанбулда қолдирди

Спорт

image

UEFA  Европа Чемпионлар лигасининг 2022/2023 йилги мавсуми финалини Истанбулдан кўчириш режаси йўқлигини маълум қилди.

“2023 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали 10 июнь куни режалаштирилганидек Истанбулда бўлиб ўтади. UEFA  ҳеч қандай сиёсий институтлар, ҳукуматлар ёки миллий футбол ассоциациялари билан финални бошқа жойга кўчириш бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб бормаяпти”, дейди журналист Роб Харрис.

ОАВда UEFA Европа Чемпионлар лигаси финали ўтказиладиган жойни май ойида Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари сабабли Лиссабонга кўчириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Қайд этилишича, Европа ташкилоти Истанбулдаги тартибсизликлардан қўрққан ва шунинг учун Португалия томони билан мулоқот қила бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ЕЧЛ UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг