UEFA яна бир янги мусобақа ўйлаб топмоқда

Спорт

image

UEFA (Union of European Football Associations) Европа Суперкубоги мусобақасини тугатиб, унинг ўрнига янги мусобақа ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда АS нашри хабар берди.

UEFA даромадларни ошириш учун тўртта жамоадан иборат мини-мусобақа ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. Яъни, мусобақа формати ҳозирги Испания Суперкубоги билан деярли бир-хил бўлади. Иштирокчилар орасида Европа Чемпионлар лигаси, Европа лигаси, Конференция лигаси ғолибларини ва МLS клубларидан бирини кўришимиз мумкин.

Қайд этилишича, UEFA турнирни ёзда ўтказмоқчи. Ўйинлар Европадан ташқарида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Испания Суперкубоги асосан Саудия Арабистонида ўтказилмоқда. UEFA ҳам Саудия каби чўнтаги бақувват ҳомийларни топишни ният қилган кўринади. Қолаверса, Европадан ташқаридаги мухлислар учун севимли жамоаларини ўз уйларида кўриш ёқимли бўлади.

Маълумот учун, Европа Суперкубоги 1972 йилдан буён ўтказиб келинади. “Барселона”, “Милан” ва “Реал Мадрид” клублари ушбу мусобақада 5 мартадан зафар қучган. 2022 йилги финалда “Реал Мадрид” “Айнтрахт Франкфурт”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA “Реал Мадрид”

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг