UEFA Суперкубоги формати ўзгартирилди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи UEFA Суперкубоги финал ўйини форматини ўзгартирди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.

Манбага кўра, асосий вақтда дуранг қайд этилган тақдирда, жамоалар ҳар бири 15 дақиқадан иборат қўшимча иккита бўлимда ўйнаш ўрнига дарҳол пеналтилар сериясини бошлайди.

2023 йилги UEFA Суперкубоги финалида ўтган мавсум Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан “Манчестер Сити” ва Европа Лигасининг амалдаги ғолиби “Севилья” ўйнайди. Учрашув шу йилнинг 16 август кунида Грециянинг Пирей шаҳрида, “Караискакис” стадионида бўлиб ўтади.

Германиянинг “Айнтрахт” жамоасини мағлуб этган Испаниянинг “Реал” клуби UEFA Суперкубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Қайд этиш жоиз, аслида финал ўйини Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди, аммо январь ойида Европа футбол ассоциациялари иттифоқи учрашув жойини Грецияга кўчирди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг