UEFA рус клубларини Европа мусобақаларидан четлатди

Спорт

image

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (UEFA) Россия футбол клубларини 2022/23-йилги мавсумда UEFA клуб мусобақаларидан четлатди.

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ҳам 2022/23 йилги мавсумда Миллатлар лигасидан четлатилган.

Шу билан бирга UEFA Россиянинг 2028 ва 2032 йилларда футбол бўйича Европа чемпионатларини ўтказиш таклифини рад этган.

Россия футбол иттифоқи UEFA қарорига рози эмаслигини ва Лозаннадаги Спорт арбитраж судига эътироз билдиришини эълон қилган.

28 февраль куни UEFA Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида Россиянинг барча терма жамоалари ва клубларини ташкилот шафелигидаги мусобақаларда иштирок этишдан четлаштиришга қарор қилганди. Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ҳам россиялик спортчиларни ўз мусобақаларидан четлатди.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг