UEFА Россиянинг истагини пучга чиқармоқчи

Спорт

image

Россия футбол иттифоқи (РФИ) Евро-2028  ёки Евро-2032 га мезбонлик қилиш истагини билдирмоқда. Бу ҳақда “The Теlеgrаph” нашри хабар берди.

Нашрнинг қайд этишича, Европа футбол уюшмалари ассоциацияси (UEFА) Россиянинг 2028 ёки 2032 йилларда Евро ўйинларига мезбонлик қилиш таклифини рад этишга ҳаракат қилади. UЕFА раҳбарияти РФИнинг Eвро-2028 мезбонлик қилиш таклифини рад этишни кўриб чиқиш масаласида муҳокама олиб боришни мўлжалламоқда. Россиядан ташқари ушбу мусобақаларга мезбонлик қилиш учун Буюк Британия ва Ирландия ҳам ариза топширган ва улар Евро-2028 га мезбонлик қилишга асосий номзод сифатида кўрилаётган эди.

Агар, уруш бошланмасидан олдин, Россия 2028 ёки 2032 йилларда Европа чемпионатини ўтказиш истагини билдирганида, UЕFА раҳбарлари  таклифни рад эта олмаган бўларди. Аммо UЕFА ҳозирда Россиянинг Украинага босқини сабабли халқаро мусобақани Россияда  ўтказишнинг имкони йўқ деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Евро-2028 ни ўтказишга асосий даъвогарлар маълум бўлган эди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made