UEFA Чемпионлар лигаси: Роналду Италияга қайтди

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Аталанта”га қарши учрашувдан аввал Италияга қайтиш таассуротлари ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Италия мен ва оиламни жуда яхши қабул қилган мамлакат, қалбимда абадий қоладиган ажойиб макон ҳисобланади. Мен тажрибамдан биламанки, Бергамода “Аталанта”га қарши ўйнаш ҳар доим қийин, аммо биз гуруҳимизда биринчи ўринни сақлаб қолиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Бу Чемпионлар лигаси ва биз эса “Манчестер Юнайтед”миз, олға”, дея ёзган Роналду. 

“Қизил иблислар” ЕЧЛ 3-туридан сўнг, “F” гуруҳида 6 очко билан 1-ўринда бормоқда. Бергамоликлар эса 4 очко жамғарган ҳолда 2-ўрин эгаллаб турибди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда МЮ Роналдунинг сўнгги дақиқаларда киритган голи эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду жорий йил ёзда “Ювентус”дан “Манчестер Юнайтед” сафига келиб қўшилганди. 

Маълумот учун, “Аталанта” ва “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги 4-тур учрашуви “Атлети Адзурри” ўйингоҳида Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед ЕЧЛ Криштиану Роналду UEFA Аталанта

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг