UEFA 2020 йилнинг рамзий терма жамоасини тузди

Спорт

image

UEFA 2020 йил якунлари бўйича тузилган рамзий жамоага киритилган футболчилар номини эълон қилди. 

Эълон қилинган таркибга киритилган аксарият ўйинчилар Германиянинг "Бавария" клуби вакиллари бўлган. 

Жумладан, дарвозабон Мануэль Нойер, ҳимоячилар Йозуа Киммих, Альфонсо Дэвис, ярим ҳимоячи Тьяго Алькантара (2020 йил кузда Англиянинг "Ливерпуль" клубига ўтган), ҳужумчи Роберт Левандовский. 

Шунингдек, йилнинг рамзий жамоаси таркибига ҳимоячилар Виржил ван Дейк ("Ливерпуль"), Серхио Рамос ("Реал") киритилган. 

Ярим ҳимоячилар сифатида Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити"), Лионель Месси ("Барселона") рамзий жамоага киритилган бўлса, рамзий жамоа ҳужумчилари Неймар (ПСЖ) ва Криштиану Роналду ("Ювентус") бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA

Баҳолаганлар

242

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг