Учинчи жаҳон уруши Яқин Шарқдан бошланиши мумкин – Лукашенко
Олам
−
27 Октябрь 2023
14249Агар Исроил ва унинг иттифоқчилари Эронга қарши жангга кирса, Учинчи жаҳон уруши бошланиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко айтиб ўтди.
"Учинчи жаҳон уруши... Менимча у ўша ердан [Яқин Шарқдан] бошланиши мумкин. Хўш, қандай қилиб? Шунчаки, улар [Исроил ва АҚШ] Эронга қарши уруш очади. Аслида бу давлатларни Эрон урушга тортаётгани йўқ, балки улар Эронни тинч қўймаяпти. Сизда Эроннинг ҳужумга [ҲАМАСнинг Исроил ҳудудларига ҳужумига] алоқадорлиги ҳақида фактлар борми? Фактлар бор бўлса, уларни столга қўйинг, кўриб чиқайлик. Лекин ҳеч ким Эронга қарши айбловларда далиллар бор ёки йўқлигини инобатга олмаяпти", дейди Лукашенко.
Шунингдек, у можаро иштирокчиларининг муайян давлатда ишлаб чиқарилган қуроллардан фойдаланиши ҳеч нарсани исботламаслигини билдирган.
"Ҳа, ракеталар, Shahed каби дронлар [Эрондан келиб чиққан] учмоқда. Сизнинг дронларингиз ва ракеталарингиз ҳам Украинада учмоқда. Қурол савдоси бор. Бу ёмон, лекин у қонуний. Балки кимдир бу ракеталарни қандайдир қўл билан сотиб олгандир, кейин у ҲАМАСга сотгандир. Уруш майдонига Украинадан ҳам қанча қурол боргандир... Уларда Америка милтиқларининг рақамлари кўрсатилган. Қуролларнинг ҳаммаси рўйхатга олинган", деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, чалкашлик жиддий. Агар америкаликлар зарба берувчи ҳаво гуруҳлари ва самолёт ташувчиларини ишга солиб, Ўрта ер денгизи бомбардимон қилинса, Эрон жавоб қайтаришга мажбур бўлади.
Лукашенконинг фикрича, "жиддий можаро ва эҳтимол, энг жиддий қуроллар қўлланиладиган уруш бошланиши мумкин". "Воқеаларнинг қандай ривожланишини эса ҳеч ким билмайди. Ҳатто бу тартибсизликни қўзғатган америкаликлар ҳам бунинг оқибатини билмайди", деган Лукашенко.
LiveБарчаси