Уч вилоят ИИБ бошлиғига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор тайинловлар амалга оширилди. 

Вазирлик Матбуот хизматининг маълум қилишича, қуйидаглар раҳбарлик лавозимларига тайинландилар

Полковник Яҳёжон Ортиқбоевич Абдулхаков – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Мансур Абдуғафурович Сатторов – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига;

Подполковник Аҳрор Илҳомович Умаров – Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига.

Аввалроқ, ИИВ марказий аппаратида раҳбарлик лавозимларида ўзгаришлар бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ тайинлов

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг