Уч Украина фуқароси теракт уюштириш айби билан қамоққа олинди

Олам

image

Москванинг Лефортово суди Украинанинг уч фуқаросини, икки эркак ва бир аёлни теракт тайёрлаш ва ноқонуний қурол сақлашда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 24 ноябрь куни ТАСС суд матбуот хизматига асосланиб хабар берди.  

“Москва Лефортово туман судининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарорига кўра, Акулова Янина Петровна, Жуковский Антон Николаевич, Сергеев Дмитрий Сергеевичга нисбатан икки ойга, яъни 2023 йил 23 январгача қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси танланди. Учаласи ҳам Украина фуқаролари”, дейилади суд хабарида. 

Суд матбуот хизматининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми ва 20-модданинг 2-қисми “а” банди (Уюшган шахслар гуруҳи томонидан террорчилик ҳаракатини амалга оширишга тайёргарлик кўриш), 222-моддаси 4-қисми (Уюшган гуруҳ томонидан ноқонуний қурол сақлаш), 222.1-моддаси 4-қисми (Уюшган гуруҳ томонидан портловчи моддаларни ноқонуний сақлаш) моддалари билан гумонланмоқда. 

Ишнинг бошқа тафсилотлари судда айтилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг