Уч нафар ўзбек боксчиси олтин медаль учун рингга чиқади

Спорт

image

Бугун Таиланд пойтахтида бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Куннинг биринчи ярмида рингга чиққан ўзбекистонлик уч нафар боксчи ўз баҳсларида ғалаба қозонишга эришди. 

Дастлаб, -49 кг вазн тоифасидаги ўзбек чарм қўлқоп устаси Нодиржон Мирзаҳмедов финал йўлланмасини қўлга киритди. Нодиржон ярим финал жангида қирғизистонлик Мирлан Туркбаи Уулуни очколар ҳисобига кўра мағлуб этди.

Унинг финалдаги рақиби ҳам маълум бўлиб улгурди. Қозоғистонлик Темиртас Жусуповнинг ярим финал жангида рингга чиқа олмаслиги маълум бўлди. Натижада ҳиндистонлик Дипак жангсиз финалга чиқди.

Мирзаҳмедовдан кейин -56 кг вазн тоифасидаги ўзбек боксчиси Миразизбек Мирзаҳалилов филиппинлик Педрес Баутистага қарши рингга кўтарилди ва рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

Ҳозиргина 91 кг вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Санжар Турсунов ҳам ўзининг ярим финал жангини ўтказди. У иорданиялик Ҳуссайн Иашаишга қарши рингга кўтарилди.

Жангда ташаббусга эга бўлган Турсунов ҳам рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этди ва финалга йўл олди. Санжар финалда олтин медал учун жанг қиладиган учинчи ўзбек боксчисига айланди. 

Маълумот учун, Санжар Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси ҳарбий спортчиси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг