Уч нафар судьянинг ваколати узайтирилди

Жамият

image

Кеча, 7 май куни уч нафар судья судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди. 

Қайд этилишича, Шерзод Ёқубжонович Абдуқодиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Бўка туман судининг раиси лавозимига;

Умиджон Шарибжонович Шокиров – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг судьяси лавозимига;

Авазбек Мухаммадович Шералиев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши қарори билан масъулиятсизлиги ва йўл қўйган камчиликлари учун 12 нафар судья интизомий жазога тортилганди, икки нафар судьянинг ваколати эса муддатидан илгари тугатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг