Уч кун ноҳақ қамоқда ўтирган эркак яхшигина тақдирланди
Олам
−
28 Январь 2020
9217Шотландияда айбсиз фуқаро хатолик туфайли уч кун қамоқда ўтирди ва яхшигина мукофотланди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
2015 йилда полиция ходимлари Гари Уэббнинг хонадонига кириб келишади ва уни жиддий жиноятда айблашади. У айбловга иқрор бўлмайди ва хатолик бўлаётганини тушунтиришга ҳаракат қилади. “Ҳеч ким менга ишонмади, ақлдан озаман деб ўйладим. Қўлимга кишанд тақишди ва жудаям қўрқинчли айблов қўйишди”, деб ёдга олади у.
Уэбб қилмаган жинояти учун уч кун қамоқда ўтирди. Кейинчалик полициядагилар жиноятчини эмас, бошқа одамни ҳибсга олишганини аниқлашди. Уэббни озодликка чиқариб юборишади. Унинг таъкидлашича, ҳеч ким унга нима бўлганини тушунтириб бермаган, ҳатто узр ҳам сўрашмаган. Бўлиб ўтган воқеа унга психологик жароҳат етказган ва шу сабаб ишдан кетишга мажбур бўлган.
У ноқонуний ҳибс бўйича шикоят қилган, икки йиллик текширувлардан сўнг, унинг аризаси рад этилган. Шундан сўнг, Уэбб Шотландия полициясининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари устидан суриштирув ўтказувчи комиссияга мурожаат қилади. Ушбу воқеада айбланиб, беш нафар полиция ходими қўлга олинади.
Оқибатда 60 яшар Уэббга маънавий зарарни қоплаш учун 100 минг фунт стерлинг (1 250 500 000 сўм) беришади. “Бу воқеа ҳаётимни бузиб юборди...”, дейди у.
LiveБарчаси