Уч карра Олимпиада совриндори оламдан ўтди
Спорт
−
16 Январь 2024 19100 1 дақиқа
Индонезия оғир атлетика терма жамоаси аъзоси Раема Лиса Румбевас 43 ёшида вафот этди. Бу ҳақда CNN Indonesia хабар берди.
Манбага кўра, ҳозирча спортчининг ўлими сабабига аниқлик киритилмаган.
Румбевас Олимпия ўйинларида уч марта совриндор бўлган – 2000 йилда у 48 килограммгача вазн тоифасида иккинчи, 2004 йилда 53 килограммгача вазн тоифасида иккинчи, 2008 йилда 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллаган. 2006 йилда спортчи 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь