“У — ёрқин шахс”. Путин Трамп ҳақида фикр билдирди

Олам 5117
image

Россия Президенти Владимир Путин Америка Қўшма Штатларининг собиқ Президенти Дональд Трампни “ғайриоддий одам” деб билади. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Мен ҳозир ҳам АҚШнинг собиқ Президенти жаноб Трампнинг фавқулодда шахсият, истеъдодли одам эканига ишонаман, акс ҳолда у АҚШ Президенти бўлмас эди”, дейди Путин телеканалга берган интервьюсида.

Россия Президентининг қўшимча қилишича, Трамп — ёрқин шахс. У кимгадир ёқиши ёки ёқмаслиги мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байденга Россия раҳбари Владимир Путин билан учрашувда ухлаб қолмасликни тилаб, унинг энг эзгу тилакларини етказишни илтимос қилганди.

Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги учрашув 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳридаги “Ла-Гранж” қасрида бўлиб ўтади. 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 209
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×