U-20 Жаҳон чемпионатида ноодатий карточкадан фойдаланилди
Спорт
−
16 Октябрь 2025 2308 1 дақиқа
Бугун, 16 октябрь куни Марокашнинг U-20 терма жамоаси ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финалида худди шу ёш тоифасидаги Франция терма жамоасини мағлуб этди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисоби билан якунланди, пенальтилар сериясида эса 5:4 ҳисобида шимолий африкаликлар ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, ушбу учрашув давомида “челленж карточкаси”дан фойдаланилди.
Марокаш ёшлар терма жамоасининг бош мураббийи Муҳаммад Уаби 72-дақиқада карточкани фаоллаштирди. FIFA'нинг янги қоидаларига кўра, бу карточка ҳакамдан қарорни қайта кўриб чиқиш учун видеотакрорни кўришни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Маълумот учун, мусобақанинг финал ўйини 20 октябрь санасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш ва Аргентина финалга йўл олгани ҳақида хабар берилган эди.
Жаҳонгир Иномжонов
Live
Барчаси