Курс UZS

USD

12 929.37

-17.7

EUR

13 963.72

-69.61

RUB

152.87

-2.14

U-20 Ўзбекистон мундиал йўлланмаси учун Жанубий Корея билан тўқнашади

Спорт

image

Айни кунларда Хитой яшил майдонларида ўтказилаётган U-20 Осиё кубогида қатнашаётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш учун Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Корейслар “D” гуруҳи 3-турида Япония билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекиб, гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга йўл олди. “C” гуруҳи 3-турида Эронга мағлуб бўлган Ўзбекистон терма жамоаси 2-ўрин билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ўзбекистон устун келган Эрон эса чорак финалда Япония билан тўқнаш келади. Чорак финалда ғолиб бўлган жамоалар кейинги йил Чилида ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйини 23 февраль куни ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Жанубий Корея Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг