U-20 Осиё кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди
Спорт
−
07 Февраль
273812 февралдан 1 мартга қадар Хитой яшил майдонларида мезбонлик қиладиган U-20 Осиё кубогида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам фаолият олиб боради. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси хабар берди.
Манбага кўра, турнирда Валентин Коваленко инструктор, Аскер Нажафалиев бош ҳакам, Руслан Серазитдинов ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият олиб боради.
Маълумот учун, мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. “Оқ бўрилар” турнирни “A” гуруҳида бошлайди. Гуруҳ босқичида Фарҳод Нишонов шогирдларига Саудия Арабистони, Таиланд ва мезбон Хитой рақиблик қилади.
Қайд этиш жоиз, мазкур турнир Жаҳон чемпионати йўлланмасини ҳам ҳал қилади. Мусобақада ярим финалга чиққан жамоалар кейинги йил Чилида ўтадиган мундиалга йўл олади. Ўзбекистон Осиё кубогининг амалдаги ғолиби саналади.