“Тўйлар муборак” фильми режиссёри вафот этди
Жамият
−
17 июл 2025 14075 1 дақиқа
Афсонавий “Тўйлар муборак” фильми режиссёри Эдуард Хачатуров 89 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.
Маълумот учун, Эдуард Хачатуров ижодий фаолияти давомида “Катта жанг олдидан”, “Тўйлар муборак”, “Илк йўловчилар”, “Чегара ҳудуди”, “Чўл”, “Яхши йигит”, “Ҳар учинчи”, “Рингга чорламоқда” каби фильмларни суратга олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ атоқли тарихчи олим, профессор, тарих фанлари доктори Раҳмон Фармонов оламдан ўтганди.
Live
Барчаси