Тўйлар бўйича чеклов 20 июлдан кучга кирадиган бўлди

Жамият 13965
image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, юртимиздаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

Комиссия қарорига кўра, жорий йилнинг 20 июлидан агар тўйхоналар (ресторанлар)да оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни очиқ ҳавода ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда  санитария ва гигиена талабларига қатьий риоя этган ҳолда 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) шарти билан ўтказишга рухсат берилади.

Умумий овқатланиш объектлари – ресторан ва ошхонада тайёрланган таомларни етказиб бериш хизмати (кейтеринг) билан фақат соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган вақтларда шуғулланишларига рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 1 августдан бошлаб тўй ва маросимларни 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 778
Рейтинг: 2.9
t
×