Расман: кафе ва ресторанларнинг карантинда ишлаши учун янги тартиб жорий қилинмоқда
Жамият
−
17 Июль 2021
16476Эндиликда умумий овқатланиш объектларига фақат очиқ майдонларда ишлашга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорида белгиланди.
Қарор билан шу йилнинг 20 июлидан бошлаб, умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнидан республика бўйича кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона ва чойхоналарнинг ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилган эди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь