Тўйдан олдин ноғора чалган Ўзбекистон
Интервью
−
01 Август
131899Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилаётган тарихий Олимпиада баҳслари давом этмоқда. Ўз тарихидаги энг катта делегация билан қатнашаётган Ўзбекистон жамоасининг мусобақалардаги иштирокини ҳозирча қониқарли деб бўлмайди.
Делегация ҳисобида медаллар кўп эмас, аксига олиб Олимпиадада медаллар учун курашиши кутилган футбол бўйича Олимпия терма жамоаси мусобақадаги иштирокини эрта якунлади.
Хўш, Темур Кападзе ва унинг шогирдлари қайси жабҳаларда хатоларга йўл қўйди? Парижга олиб кетилган катта ёшдаги футболчилар нотўғри танландими?
Мазкур саволлар билан QALAMPIR.UZ устоз журналист Мирзаҳаким Тўхтамирзаевга юзланди.
“Натижа учун бош мураббий, шахсан Темур Кападзе жавобгар. Футболчиларни танлаш ҳуқуқи унда эди, лекин Темурнинг ўрнида ёки ёнида бўлганимда Шомуродов, Ўрунов ва Алиқулов орасидан фақат бир футболчини алмаштирардим. Остон жуда яхши футболчи, лекин унинг ўрнига Одилжон Ҳамробековни танлаган бўлардим. Чунки Остон Ўрунов қарши ҳужумда фаол бўладиган футболчи, Олимпиадада эса бизга қарши ҳужумларни бартараф этадиган футболчи кўпроқ зарур бўлди”, дейди Тўхтамирзаев.
Интервью давомида устоз журналист бошқа спортчиларнинг Олимпиададаги иштироки, хорижлик спортчиларни маҳаллийлаштириш ва албатта Диёра Келдиёрованинг оламшумул ғалабаси билан боғлиқ саволларга жавоб берди.
Шунингдек, Тўхтамирзаев таълим ва спортга қаратилаётган фарқли эътиборнинг сабаблари борасида аниқ таҳлиллар билан фикр билдирди.
“Ёзги Олимпиада чемпиони у мангуга чемпион, унга нисбатан собиқ деган таъриф ишлатилмайди. Ўзбекистон деган давлатни ва унда дзюдо спорт тури ривожланаётганини Диёра Келдиёрова кўрсатиб берди. Энди Райёна билан боғлиқ ҳолат. Ўзбек қизининг Германиядаги ғалабаси орқали қанча одам Ўзбекистонни таниди? Бу гапим билан Райёнани муваффақиятини аҳамиятсиз демоқчи эмасман. Райёнага ҳам етарлича эътибор қаратилиши керак, лекин бунинг учун спортчининг мукофоти олиб қўйилмаслиги керак”, дейди журналист.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь