Тўй қилишда қуюшқондан чиққанларга “отнинг калласидай” жарима солиш режалаштириляпти

Жамият

image
Дабдабали тўй қилаётганларнинг асосий қисми порахўр амалдорлар north_east

Дабдабали тўй қилаётганларнинг асосий қисми порахўр амалдорлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Маъмурия жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди

Қонун билан МЖТга тўйларга оид қуйидаги мазмундаги модда киритиш режалаштирилган.

“192-1-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибини бузиш

Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига қўйиладиган талабларга мазкур тадбирларни ўтказувчи шахслар томонидан риоя этмаслик, –

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (айни вақтда 223 минг сўм) ўн баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Тўйхона, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахслари томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказишга қўйиладиган талабларни бузиш, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари (6 млн 690 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”;

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенат Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарори қабул қилинди. Қарор билан Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги Низом тасдиқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

жарима тўй

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг