Тўй азага айланди: Қашқадарёда куёвнинг отаси ва қариндошлари ЙТҲ қурбони бўлди
Crime
−
26 March 2021 25400 1 minute
Қашқадарё вилоятида қуюқ туманда тезлигини оширган Nexia-2 юк машинасига урилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 март куни ичига 7 киши ўтирган Nexia-2 ўша куни тўйи бўладиган қизни гўзаллик салонига олиб бориш учун йўлга тушган. Йўлдаги қуюқ туманни ҳисобга олмасдан, тезликни меъёридан оширган автомашина юк машинасига бориб урилган.
Оқибатда куёвнинг отаси ва икки қариндоши воқеа жойида, келиннинг холаси эса шифохонада вафот этган.
ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоровнинг маълум қилишича, қолган уч нафар йўловчи жиддий жароҳат олган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August