Тўрт нафар судьянинг ваколати узайтирилди
Жамият
−
08 Апрель 2022
4761Судьялар олий кенгашининг бугун, 8 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида ваколат муддати якунига етган айрим судьяларни мазкур лавозимда бўлишининг навбатдаги муддатига тайинланди.
Кенгаш қарори билан қуйидагилар навбатдаги муддатга тайинланди:
Пўлатжон Ҳалилович Маматусмонов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Шавкат Тўлқинович Турдиев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Қашқадарё вилояти жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг раиси лавозимига;
Бекзод Бекмуродович Ражабов – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Навоий вилояти Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Ҳасан Чориевич Абраев – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилояти Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
LiveБарчаси