Тўрт мамлакат Хитой “яратган муаммолар”га қарши турмоқчи
Олам
−
19 Февраль 2021
9428Франция, Германия, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлари Жан-Ив Ле Дриан, Хайко Маас ва Доминик Рааб ҳамда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой томонидан юзага келаётган глобал муаммоларга қарши биргаликда ишлашга келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 18 февраль куни Парижда бўлиб ўтган музокаралар якунлари бўйича чиқарилган баёнотда айтилган.
Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби мунозараларда видеоалоқа орқали иштирок этган.
"Вазирлар Хитой томонидан юзага келаётган глобал муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз ҳаракатларини яқиндан мувофиқлаштиришга келишиб олди, шунингдек, бир қатор масалаларда, жумладан, иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлади", дейилган баёнотда.
Қандай муаммолар муҳокамаси ҳақида гап кетаётганига эса аниқлик киритилмаган.
Маълумот ўрнида, АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп даврида Америка Хитойга қарши тура оладиган халқаро коалиция тузишни хоҳлаган эди. Буни АҚШнинг собиқ Давлат котиби Майкл Помпео эълон қилганди.
LiveБарчаси