Турсунали полвон 75 ёшида вафот этди
Жамият
−
28 Июль
23376“Водил чинори” халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали полвон Мамажонов 75 ёшида вафот этди. Буни QALAMPIR.UZ манбаси тасдиқлади.
Маълумот учун, Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Марҳум Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган. Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бир неча давлат мукофотлари совриндори, миллий дорбозлик ва полвонлик халқ жамоалари асосчиси — Турсунали Мамажоновнинг жанозаси бугун, 28 июль куни Фарғона туманидаги ўзи туғилиб ўсган Водил қишлоғида соат 14:00 да ўтказилади.
QALAMPIR.UZ марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради.
LiveБарчаси