Туркманистоннинг биринчи Президенти бюсти ердан топилди (фото)

Олам 21535
image
-

Туркманистондаги ташкилотлардан бирининг ҳовлисида марҳум Туркманбоши Сапармурод Ниёзовнинг бюсти ерда ётган ҳолда топилди.  

Маълум бўлишича, бюст "Turkmen.news" мухбирлари томонидан топилган. 

"Мари вилоятидаги ташкилотлардан бирининг ҳовлисида гипс бюсти бор эди. У кимнинг бюсти эканлигини билиш учун диққат билан қарашнинг ҳожат йўқ. Бу Сапармурод Атаевич Ниёзов, мустақил Туркманистоннинг биринчи Президенти", дейилган нашрда. 

Сапармурод Ниёзов Республикани 1985 йилдан 2006 йилгача бошқарган. 

У Туркманистонни дастлаб Коммунистик партиянинг Марказий қўмитасининг биринчи котиби, кейин Президент, 1999 йилдан эса умрбод Президент сифатида бошқарган. 

Ниёзовни Туркманбоши (барча туркманларнинг бошлиғи) ёки Сердар (раҳбар) дейишган. 

2006 йилда Ниёзов вафот этган ва унинг ўрнига Гурбангули Бердимуҳамедов тайинланган. 

Аввалроқ, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги икки палатали парламент — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайлангани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1147
Рейтинг: 2.9
t
×