“Арқадағ” Туркманистондаги учинчи энг юқори лавозимни эгаллади

Олам

image

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов янги икки палатали парламент — Миллий кенгашнинг Халқ маслаҳати (юқори) палатаси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бердимуҳамедов ушбу лавозимга юқори палатанинг кеча, 14 апрель куни бўлиб ўтган биринчи мажлисидаги яширин овоз бериш натижалари бўйича сайланди.

“Мен бу воқеани улкан ҳурмат ва бутун халқ олдидаги катта масъулият деб қабул қиламан. Мен палаталар ва бир бутун парламент тўлиқ ишлаши учун ҳар томонлама ёрдам бераман”, деган Президент.

Халқ маслаҳати таркибига 56 киши киради. Уларнинг 48 нафари 28 март куни ўтказилган умумхалқ сайловида сайланган. Яна 8 аъзони Президент тайинлайди. Туркманистоннинг собиқ Президентлари ўз хоҳишига кўра Халқ маслаҳатининг аъзолари бўлади.

Янги парламентнинг фаолияти бошланишига атаб Халқ маслаҳати аппарати биноси очилди. Баландлиги 31,36 метр ва узунлиги 112 метр бўлган мажмуа майдони 6,39 гектар бўлган ҳудудда жойлашган.

Миллий кенгаш — парламентнинг умумий номи, у икки палатадан — Халқ маслаҳати (юқори) ва Халқ мажлисидан (қуйи) иборат. Мамлакатда икки палатали парламент тузиш қарори 2020 йил сентябрда қабул қилинганди.

Аввалроқ, Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон конституциясига зид равишда Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши аъзолигига сайлангани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Туркманистон Вазирлар Маҳкамасига ҳам "Арқадағ" раислик қилади. Шу тариқа Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатдаги учта энг юқори лавозимни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

252

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг