Туркманистонда ЙТҲ оқибатида 30 дан ортиқ ҳарбийлар вафот этди
Олам
−
22 Июль 2021
19540Жорий йилнинг 18 июль куни тушдан сўнг, Туркманистоннинг Бекревин хиёбонида йирик бахтсиз ҳодиса юз берди. “Халқ хотираси” ёдгорлик мажмуасидан қайтаётган аскарлар колоннаси автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Asiaplus” хабар берди.
Қайд этилишича, аскарлар ўтирган 10 та КамАЗ юк автомобили ёдгорлик мажмуаси жойлашган тепаликдан тушаётган бўлган. Кутилмаганда саккизинчи автомобиль ҳайдовчиси, эҳтимол, тормоз носозлиги сабабли бошқарувни йўқотган. Бу эса саккизинчи КамАЗнинг олдинда кетаётган автомобилга катта тезлик билан келиб урилишига олиб келган.
Хабарга кўра, КамАЗ юк автомобили ағдарилиб кетган. ЙТҲ оқибатида ҳар икки автомобилдан жами 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. 20 дан ортиқ киши эса оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь