Туркманистонда Ўзбекистонга электр энергия экспортини оширувчи электростанция ишга туширилди

Олам

image

Кеча, 3 сентябрь куни Туркманистоннинг Лебап вилоятида қуввати 432 мегаватт бўлган газ турбинали электростанция ишга туширилди.  

Таъкидланишича, бу Марказий Осиё мамлакатларига, жумладан, Афғонистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини оширади. 

Мазкур объектнинг очилиш маросимида Туркманистон Бош вазири ўринбосари Чаримират Пурчеков ва Япониянинг Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Киёси Эдзима иштирок этган. 

Лойиҳа Туркманистон Энергетика вазирлигининг “Туркманэнерго” давлат корпорацияси томонидан хорижий ҳамкорлар — Sumitomo Corporation ва Mitsubishi Power Ltd (Япония), Rönesans Holding (Туркия) компаниялари билан амалга оширилган. 

Электростанция Япониянинг машҳур Mitsubishi Power Ltd компаниясининг газ турбиналари билан жиҳозланган бўлиб, бундай технологиялар мамлакат электр энергетикаси тарихида биринчи марта қўлланилмоқда. У ерда ҳар бири 144 мегаватт қувватга эга учта газ турбина генератори ўрнатилган. 

Бунгача Туркманистондаги барча газ электростанциялари Американинг General Electric компаниясининг турбиналари билан жиҳозланган. 

Бугунги кунга келиб, Туркманистонда ишлайдиган барча электростанцияларининг умумий қуввати 6511 мегаваттни ташкил этади. 

Аввалроқ, Ўзбекистон қайси давлатлардан электр импорт қилиши ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон электростанция

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг