Туркманистонда Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси эълон қилинди

Олам

image

Туркманистонда Қурбон ҳайити нишонланадиган саналар маълум қилинди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедов томонидан ўтказилган ҳукумат йиғилишида сўз очилди. 

Айтилишича, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Меҳрижамол Мамедова жорий йилнинг июнь ойида режалаштирилган асосий тадбирлар ва ижтимоий соҳа объектларининг очилиши тўғрисида маъруза қилган. У 28, 29, 30 июнь кунлари Қурбон ҳайити муносабати билан мамлакатда турли маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилганини айтган.

Маълумки, Қурбон ҳайити мусулмон мамлакатларида уч кун кетма-кет нишонланади, кўплаб давлатларда байрамнинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Қурбон ҳайити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг