Туркманистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлгани рад этилди
Олам
−
11 Июль 2023
6562Туркманистоннинг Қозоғистондаги элчиси Батир Режепов Ашхободда қуролли давлат тўнтаришига уриниш бўлганини рад этди. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.
“Бу маълумот сохта, у ҳақиқатга тўғри келмайди, тасдиқланмаган“, деган элчи Батир Режепов.
Шунингдек, у мамлакатда ва Ашхободнинг ўзида вазият тинчлигини, ваколатли органлар бу каби ёлғон маълумотларни тарқатиш ортида ким ва нима турганини тез орада аниқлашини таъкидлаган.
“Яқинда, 29 июнь куни мамлакатимизда янги “Аркадағ” шаҳрининг очилиши шарафига тадбирлар бўлиб ўтди. Қозоғистондан ҳукумат вакиллари ҳам бор эди. Бу ерда бунақа нарса бўлмаган. Ҳаммаси тинч, ҳаммаси нормал режимда”, деган элчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Туркманистонда қуролли давлат тўнтаришига уриниш бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Уни махсус хизматлар тўхтатиб, асосан Мари вилоятидан бўлган 20 нафар туркман фуқаросини қўлга олгани айтилганди.
LiveБарчаси