Туркманистонда давлат тўнтаришига уриниш бўлди – ОАВ
Олам
−
09 Июль 2023
51554Туркманистонда қуролли давлат тўнтаришига уриниш бўлди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълумотларга кўра, июнь ойида Туркманистон махсус хизматлари қуролли тўнтаришга уринишни тўхтатиб, асосан Мари вилоятидан бўлган 20 нафар туркман фуқаросини қўлга олган. Ҳозирда гумондорлар ҳибсда.
Қайд этилишича, тўнтариш иштирокчилари орасида мамлакатнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири, собиқ президент Сапармурод Ниёзов ўлимидан кейин қамоққа ташланган ва ўша ерда вафот этган Пайзигелди Мередовнинг ўғли Ботир Мередов бўлган.
Бундан ташқари, Туркманистон Ички ишлар вазири ўринбосари Ахмет Хожатов ҳам қўлга олинган. Хожатов 2018 йилнинг декабрь ойида ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Мари вилояти Ички ишлар бошлиғи лавозимида ишлаган.
Манбалар сўнгги кунларда Туркманистонда интернетнинг оммавий блокланишига қуролли фитна ҳақидаги маълумотни яшириш сабаб бўлганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси