Туркманистонда “Арқадағ”нинг отига ҳайкал ўрнатилади 

Олам

image

Туркманистоннинг Ахал вилояти ҳудудида Ахалтекин зотли Акхан отига ҳайкал ўрнатилади. Бу ҳақда “Нейтральный Туркменистан” газетаси хабар берган.  

Тегишли қарорни Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолаган. 

“Халқнинг миллий ғурури бўлган Ахалтекин отларининг шон-шуҳратини ошириш мақсадида Туркманистон Президенти фармонни имзолади”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, “ҳужжатда қурилиш ишларини 2022 йилнинг май ойида бошлаш ва объектни 2022 йил декабрида фойдаланишга тўлиқ шай ҳолатда топшириш кўзда тутилган”. 

Қайд этилишича, “Акхан Туркманистоннинг собиқ Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан шахсан тарбияланган афсонавий отдир”. 2018 йилда у орқа туёғида 10 метр масофани 4,19 сонияда босиб ўтгани билан машҳур бўлган. Ушбу ютуқ Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 

Маълумот ўрнида, бу Туркманистонда Ахалтекин отларига ўрнатилган биринчи ёдгорлик эмас. 2013 йил апрель ойида Ахалтекин зотли Пўлатли отига бағишланган ҳайкалтарошлик композициясининг тантанали очилиши бўлиб ўтган ва бир йил ўтгач, Ахалтекин зотли Янардағ шарафига монумент очилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг