Туркманистонда 42 даражагача аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 13 апрель куни Туркманистон Республикасининг Лебап ҳамда Мари вилоятларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача аномал иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет етакчи мутахассиси, иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳадов маълум қилди.

Прогнозларга кўра, баҳорга хос бўлмаган юқори даражадаги иссиқдан сўнг 14 апрель куни Туркманистоннинг шимолий вилоятларида ҳаво ҳарорати кескин пасаяди.

Шунингдек, 13-14 апрель кунлари Туркманистоннинг кўплаб вилоятларида кучли шамоллар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, QALAMPIR.UZ журналисти Ўзбекистонда бу йилги ёз қандай келиши ва нималарга тайёр бўлиш кераклиги ҳақида Гидрометеорология хизмати маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев билан суҳабатлашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон Гидрометеорология аномал иссиқ Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made