Туркманистон Афғонистонга ҳар томонлама ёрдам беришда давом этади – Бердимуҳамедов
Олам
−
12 Сентябрь
4374Туркманистон Афғонистонга иқтисодий, сиёсий ва дипломатик ёрдам беришда давом этади. Бу ҳақда Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон-Афғонистон чегарасида энергетика, транспорт, коммуникация ва логистика инфратузилмаси объектларининг очилиши ва ишга туширилиши маросимида сўз очди.
“Мен афғон биродарларимиз ва ҳамкорларимизни Туркманистон қўшни давлатга ҳар томонлама, жумладан, иқтисодий, сиёсий ва дипломатик, айниқса халқаро майдонда ёрдам кўрсатишда давом этишига ишонтирмоқчиман”, дейди у.
Маросимда Афғонистонга Бердимуҳамедов номидаги ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатиш хайрия жамғармаси ҳисобидан инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. У болалар овқати, буғдой, озиқ-овқат ва саноат маҳсулотлари, ёқилғидан иборат.
Марям вилоятида Туркманистон – Афғонистон – Покистон – Ҳиндистон газ қувурининг Серхетобод – Ҳирот участкаси, оптик толали алоқа линияси ва “Атлиқ-1” (Шатлиқ-1) газ компрессор станциясига тамал қўйиш маросими бўлиб ўтди. Турғунди - Ҳирот темир йўлининг биринчи участкаси ва Турғунди темирйўл вокзалининг қуруқ портида омбор мажмуаси ишга туширилди.
Шунингдек, Туркманистон-Афғонистон-Покистон йўналиши бўйлаб электр узатиш линияси лойиҳаси доирасида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида 177 метр узунликдаги темирйўл кўприги фойдаланишга топширилди, Нур-эл-Жаҳад электр станцияси ишга туширилди.
“Ҳисоб-китобларга кўра, юқорида қайд этилган лойиҳалар амалга оширилиши билан афғон халқи камида 12 минг иш ўрни билан таъминланади, мамлакатнинг ўзи эса йилига ўртача 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ олади, бу эса нафақат икки томонлама муносабатлар, балки минтақа ривожланиши динамикасига ижобий таъсир кўрсатади. Айни пайтда улар ягона мақсадга эришиш, яъни икки давлат тараққиётига салмоқли туртки бериш, минтақада барқарор тараққиётни таъминлаш ва бунинг натижасида халқларимиз фаровонлигини оширишга қаратилган. Амалга оширилаётган лойиҳалар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг узоқ муддатли стратегиясига ҳам тубдан мос келади ва Марказий ва Жанубий Осиёда, шунингдек, уларга қўшни мамлакатларда барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган”, дейди Бердимуҳамедов.
LiveБарчаси