Туркманистон Афғонистон билан чегарага ҳарбий қўшин ва техникаларини жойлаштирмоқда

Олам

image

Кеча, 9 июль куни “Толибон” ҳаракати Туркманистон билан чегарадаги Турғунди шаҳрини эгаллаб олди. Шаҳар учун жанг пайтида томонлар миномёт ва гранаталардан фойдаланган. Снарядларнинг бир қисми Туркманистон ҳудудига ўтган. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” манбаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги вакиллари Турғундини эгаллаган “Толибон” билан музокаралар олиб бормоқда. Чегарадан икки километр узоқликда жойлашган Туркманистоннинг Серҳетабат шаҳрига Каахк, Тежен ва Тахтабозардан бўлинмалар, шунингдек, зирҳли транспортёрлар ва артиллерия кўчирилмоқда.

Чегара қўшинлари ва Миллий хавфсизлик вазирлигининг Ашхабоддаги марказий шифохонаси ярадорларни қабул қилишга тайёрланмоқда. Айни пайтда жабрланганлар шифохонага ётқизилмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг Эрон ва Туркманистон билан чегарасидаги назорат пунктларини эгаллади. Аввал хабар берганимиздек, Aфғонистон шимоли-ғарбий қисмидаги Бадғис вилоятининг барча туманлари “Толибон” назорати остига ўтди.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов эса Хавфсизлик Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказиб, унда Бердимуҳамедов ва ҳарбий идоралар раҳбарлари қўшни Афғонистондаги беқарор вазиятни муҳокама қилиб, икки мамлакат чегарасида туркман қўшинларининг ҳарбий сафарбарлигини ошириш имкониятини кўриб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг