Туркиянинг йирик давлат банки “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди

Олам

image

Туркиянинг йирик Ziraat bankasi давлат банки Россиянинг “Мир” тўлов тизимининг мамлакатдаги карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Бу ҳақда банк вакили РИА Новости нашрига маълум қилган.

“Йўқ (“Мир” тизими билан молиявий операциялар. – таҳр.) амалга оширилмаяпти”, дейилади хабарда.

“Bloomberg” нашрига кўра,  Ziraat bankasi’дан ташқари давлатга қарашли Halkbank, ва VakıfBank ҳам Россия тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатишга қарор қилган.

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрига кўра, Кремль Туркия давлат банкларининг Ғарбнинг мисли кўрилмаган босими туфайли Россиянинг “Мир” тўлов тизимидан воз кечиш қарорини мажбурий деб билади.

Маълумот учун, Вашингтон Россиянинг миллий тўлов карталари тизими ва “Мир” тизимидан Россиядан ташқарида фойдаланишни қўллаб-қувватлаганлик учун иккиламчи санкцияларни қўллашга тайёрлиги АҚШ молия вазирлиги томонидан сентябрь ойи ўрталарида эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиядаги икки йирик хусусий банклар – “Исбанк” ва “Денизбанк” Россиянинг “Мир” тўлов тизимидан фойдаланишни тўхтатганини маълум қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг