Туркиянинг ЕИга қўшилиши боши берк кўчага кириб қолган – Бербок
Олам
−
20 Июль 2023
4521Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок, Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши учун музокара жараёнининг сўнгги йилларда нафақат тўхтаб қолганини, балки чуқур боши берк кўчага кириб қолганини айтди. Бу ҳақда у бугун, 20 июль куни Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг йиғилишига келганида журналистларга баёнот берди.
“Бизда [Европа Иттифоқига] кириш жараёнлари бўйича жуда аниқ қоидалар бор. Сўнгги йилларда Туркиянинг қўшилиш истиқболлари, жараёнлари ва тараққиёти нафақат тўхтаб қолди, балки, мен айтган бўлардимки, бу музокаралар учун зарур бўлган асосий боблар – қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – нафақат амалга оширилмагани, балки узоққа чўзилгани туфайли ҳам чуқур музлатиб қўйилган”, дейди Бербок.
Шу билан бирга, Германия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Туркия билан алоқаларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.
“Шунга қарамай, биз доимо бир-биримиз билан мулоқотда бўлишимиз ниҳоятда муҳим”, дея хулоса қилди Бербок.
Унинг қайд этишича, Туркия билан қўшничилик жуда муҳим эканини урғулади.
Жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Вильнюсда ўтган НАТО саммитидан сўнг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўз мамлакатининг Европа Иттифоқига кириши, божхона иттифоқи доирасидаги муносабатларни янгилаш ва Европа Иттифоқи билан визасиз режимни узайтириш билан боғлиқ музокаралар жараёнини тезлаштириш ниятини маълум қилди. Туркия 2005 йилдан бери Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо сифатида расман киришга интилмоқда. Бугунги кунга келиб, музокаралар файли деб аталадиган 35 та позициядан 16 таси очилган. Музокаралардаги асосий тўсиқ Кипр муаммосидир.