Туркиянинг халқаро миқёсдаги номи ўзгарди
Олам
−
01 Июнь 2022 27694 1 дақиқа
Туркиянинг БМТ томонидан тан олинган ва хорижий тиллардаги номи “Türkiye” деб ўзгартирилди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазири Мевлуд Чавушўғли маълум қилди.
“БМТ Бош котиби номига бугун йўллаган мактубим билан мамлакатимизнинг БМТдаги хорижий тиллардаги номини “Türkiye” деб рўйхатдан ўтказяпмиз. Яхшиликка бўлсин!”, деган вазир Чавушўғли.

Шу тариқа, бундан буён турли халқаро форумлар ва расмий ҳужжатларда бунгача қўлланган турли этнонимлар (Turkey, Turkei, Turquie ва бошқалар) ўрнида Turkiye номи қўлланади.
Live
Барчаси