Туркиянинг икки ҳудудида зилзила содир бўлди

Олам

image

Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида ва Козан шаҳридан 20 км шимоли-шарқда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD) маълум қилди.

Қайд этилишича, 5 магнитудали силкиниш маҳаллий вақт билан соат 09:31 да содир бўлган. Зилзила ўчоғи Эври шаҳри яқинида, тахминан 7 километр чуқурликда жойлашган. Бошқарманинг маълум қилишича, ҳозирча табиий офатнинг салбий оқибатлари  аниқланмаган. Қайд этиш жоиз, ҳудуддан 50 км узоқликда 1,5 миллиондан ортиқ аҳолига эга Газиантеп шаҳри мавжуд. 

Шунингдек, яна бир табиий офат 88,1 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Козан шаҳридан 20 километр шимоли-шарқда қайд этилган. 5,7 магнитудали зилзила эпицентри 12 км чуқурликда жойлашган.

Маълумот учун, 2023 йил 6 февраль куни Қаҳрамонмараш вилоятида тўққиз соат фарқ билан 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар содир бўлди. Туркия ҳукумати зилзилаларни “аср фалокати” деб атади. Офат оқибатида 53 мингдан ортиқ одам зилзила қурбони бўлди, 107 мингдан ортиқ киши жароҳат олди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада ҳам сезилгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия зилзила Қаҳрамонмараш Козан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made