Туркиянинг ҳукмрон партияси янги Конституция лойиҳасини тайёрлади – Эрдўған
Олам
−
28 Май 2021
2896Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси мамлакатнинг янги Конституцияси лойиҳаси устида ишларни якунлади ва уни бошқа сиёсий партияларга муҳокама учун берди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқарадаги чиқиши вақтида айтиб ўтди.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, нафақат исёнчилар, балки уларни шунга тарғиб қилаётган ва қўллаб-қувватлаётган сиёсатчилар ҳам Туркия учун хавф бўлиб қолади. Шунинг учун мамлакатга фуқаролик Конституцияси керак.
“Бизнинг мамлакат фуқаролик Конституциясига муҳтож. Қатор мухолиф партиялар бош қонун бўйича ўз таклифларини тайёрлади. Ҳукмрон партия таклифи ҳам тайёр”, деган Эрдўған.
Туркия раҳбари мамлакатнинг амалдаги бош қонуни 1982 йилда ҳарбий тўнтаришдан кейин қабул қилинганини таъкидлаб ўтган. У шунингдек янги Конституциянинг умумлаштирилган лойиҳаси йил охиригача тайёр бўлишини қўшимча қилган.
“Янги фуқаролик Конституцияси билан биз мамлакатни олий лигага олиб чиқамиз. Бизнинг ва бошқа партиялар бунинг устида синчковлик билан ишлаяпти. Йил охиригача баҳолаш ўтказилади ва биз умумий ҳужжатни тақдим этиш йўлини ўйлаб кўрамиз”, деган у.
Эрдўған барча партиялар янги Конституция тайёрланишида ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини таъкидлади.
“Агар консенсусга эриша олмасак, унда биз меҳнатимиз натижасини халққа тақдим этишга (референдум) тайёрмиз”, деган Президент.
Эрдўған жорий йил март ойида Конституция ҳақида гапириб, янги бош қонун барча ички ва ташқи ҳодисаларни ўзи ичига олишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси