“Туркиялик Месси” “Барселона”га ўтишга яқин турибди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби Туркиянинг “Фенербахче” жамоасидан 18 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гулерни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, “Барселона” тез орада трансферни якунлайди, аммо футболчини “Фенербахче”да яна бир мавсум ижарада қолдиради.

Арда Гулер ўтган мавсумда “Фенербахче” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди. У миллий чемпионат ўйинларида 4 та гол ва худди шунча голли узатма муаллифига айланди.

Гулер “Фенербахче” сафида Туркия кубогини қўлга киритган. “Transfermarkt”га кўра, унинг нархи 15 миллион еврони ташкил этади. 

Таъкидлаш жоиз, Гулернинг ўйин услуби аргентиналик футболчи Лионель Мессига ўхшагани боис бир қатор оммавий ахборот воситалари 18 ёшли футболчини “туркиялик Месси” деб, атамоқда. Унинг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Туркиялик Месси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made