Туркиялик қиз омма олдида ўзбек аёлларини ҳақорат қилди (видео)
Олам
−
15:08
29295Туркиялик Уммухон Ўзден исмли қиз стендап чиқишларидан бириди омма олдида ўзбек аёлларига нисбатан ҳақоратомуз сўз ишлатди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси муносабат билдирди.
“Бор-йўғи бечора бир кўчманчи қизиман. Кўчманчи сифатида қила олмаганим икки иш бор: бири – адолатсизлик, иккинчиси – улама киприк, ўзбек фоҳишаларига ўхшайман”, деган Уммухон Ўзден.
Бош консулхонага кўра, сўнгги кунларда Туркия фуқароси Уммухон Ўзден томонидан ўзбек аёллари шаънига айтилган номақбул сўзлар кенг жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ўзден томонидан билдирилган салбий фикрлар унинг шахсий қарашлари бўлиб, бу қардош турк халқининг ўзбек миллатига нисбатан муносабатини англатмайди.
“Шу сабабдан ушбу ҳолат икки биродар халқлар ўртасидаги олий даражадаги дўстлик ҳамда мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларига таъсир ўтказмаслигига ишонамиз”, дейилади консулхона хабарида.
Билдирилишича, Туркия Республикаси ваколатли идоралари билан Уммухон Ўзденнинг ушбу хатти-ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси